Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Иордания термаси билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар берди.
Фото: Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати 

Амман шаҳридаги «Амман Интернатионал Стадиум» стадионда бўлиб ўтадиган назорат учрашуви терма жамоанинг иккинчи ўйини ҳисобланади. Сречко Катанец шогирдлари дастлабки ўртоқлик учрашувида Малайзия устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 
Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. 
Аввалроқ Ўзбекистон ва Малайзия жамоалари ўртасидаги ўртоқлик ўйини якунлангани маълум қилинган. Шунингдек, Сречко Катанетс назорат ўйинлари олдидан фикр билдирганди.