Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Instagram саҳифасида собиқ рақиби Конор Макгрегорнинг устидан кулди.

Фото: «Газета.ru»

Ҳабиб Instagram сторисига Конорнинг расмини жойлаган ва остига «Қани менинг Бастрикиндан олган медалим? Мени ҳам бир гуруҳ доғистонликлар калтаклаган», деб ёзган.

Фото: Instagram / @khabib_nurmagomedov

Маълум бўлишича, бир кун аввал Россия тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин бир қизни доғистонлик безорилардан қутқариб қолган Роман Ковалёвни «Жасорат» медали билан тақдирлаган.

Аввалроқ Ҳабиб Конор билан жанг ҳақида фикр билдирганди. Шунингдек, у Алекс Фергюсон билан шароб ичишдан қандай бош тортганини айтиб берганди.