Миллатлар лигаси турнирининг энг чиройли голи аниқланди. Бу ҳақда UEFA расмий сайти хабар берди.

Фото: «RT»

Унга кўра, Карим Бенземанинг финалда Испания терма жамоасига киритган тўпи мазкур турнирнинг энг чиройли голи деб топилди.

Франциялик футболчи ушбу голни ўйиннинг 66-дақиқасида киритганди.

Аввалроқ Франция Миллатлар лигасининг ғолибига айлангани маълум қилилганди. Шунингдек, 3-ўринни қайси жамоа қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.