Италиянинг «Рома» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Instagram саҳифасига ўзи фойдаланадиган дроннинг видеосини жойлади.

Кадр: Instagram / @josemourinho

Португалиялик мутахассис дрондан ўйин-кулги учун эмас, балки иш учун фойдаланишини айтди. Жозе унинг ёрдамида жамоанинг машғулотлардаги ишини янада самарали назорат қилади.

«Бу футбол, бу машғулот, бу иш... Биз завқланяпмиз», — деб изоҳ ёзган Моуриньо.

Аввалроқ Моуриньо ирқчилик ҳақида гапирганди. Шунингдек, «Рома» ҳужумчиси Абраҳам мутахассис билан бўлган суҳбатни айтиб берганди.