Ўзбекистонда 2021 йилнинг 9 ойи давомида қанча спортчида допинг аниқлангани маълум бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар берди.

Фото: «SOPAS»

Унга кўра, январь–сентябрь ойи давомида барча спорт турлари бўйича ўзбекистонлик спортчилардан 312 та допинг-синамалар олинган ва 4 та спортчи тақиқланган модда истеъмол қилгани аниқланган.

Бундан ташқари, 3 та халқаро мусобақаларда ҳам допинг-синамаларни олиш Миллий антидопинг агентлигига ишониб топширилганди. Бунда 41 та спортчида текширув ишлари олиб борилган ҳамда 3 та спортчи тақиқланган модда истеъмол қилгани маълум бўлган.

Аввалроқ ўзбекистонлик курашчида допинг аниқлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, ўзбекистонлик оғир атлетикачида аниқланган допинг юзасидан текширув бошлангани маълум қилинганди.