Профессионал футбол лигаси раҳбари Диёр Имомхўжаев ўзининг Telegram каналида Ўзбекистоннинг Иорданиядан учралган мағлубиятига муносабат билдирди.

Фото: Профессионал футбол лигаси матбуот хизмати

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Иордания билан баҳсда 3:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Имомхўжаев бу Катанецнинг мағлубияти эмаслигини айтди.

«Бизда иш қайнаяпти. Ўзбекистон U-14 чемпионати (1), Ўзбекистон U-16 аёллар чемпионати (2), Ўзбекистон U-18 чемпионати (3), Ўзбекистон аёллар чемпионати (4) ва Ўзбекистон футзал чемпионати (5) параллел давом этяпти. Суперлига йўлланмасига эга чиққан ‘Нефтчи’ни тақдирлашга тайёргарлик кўряпмиз. Индинга Суперлига (6) бошланади, Биринчи лигани (7) якунлаш арафасидамиз. Олдинда Ўзбекистон U-16 чемпионати (8) ҳамда ‘Coca-cola’ билан ҳамкорликда ‘Students cup’ (9) турнирига тайёргарлик кўряпмиз. 

Шунинг учун дам олиш йўқ, бўш вақт йўқ. Миллий терма иштирокидаги ўйинни кўра олмадик (менимча кўпчилик қаердан кўришни билмай ҳам қолган). Айтишим мумкин бўлгани — бу ҳали Катанецнинг мағлубияти эмас. У бизни ўрганишда давом этяпти, ноябрда ҳам бу иши тугамаган бўлади. Январдан бошлаб у ҳар бир натижа учун бевосита жавобгар бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, мураббийни танқид қилиш тўғри бўлмайди», — деди Диёр Имомхўжаев.

Аввлроқ ПФЛ раҳбари Элдор Шомуродов ва Жасур Яхшибоев ҳақида гапирганди. Шунингдек, Диёр Имомхўжаев Катанец ва Эктор Купернинг ўхшаш томонларини айтганди.