Деонтей Уайлдер Тайсон Фьюри нокаутидан сўнг олти ойга, Тайсон эса бир ярим ойга жанглардан четлатилди. Бу ҳақда «The Independent» хабар берди.

Фото: «The Independent»

Бокс бўйича оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Деонтей Уайлдер тиббий сабабларга кўра олти ойга дисквалификация қилинди. У америкалик Тайсон Фьюри билан жангда 11-раундда нокаутга учради. Фьюри эса бир ярим ойга дисквалификация қилинди.

Маълум қилинишича, жанг пайтида Уайлдер қўлини синдириб олган.

Аввалроқ Уайлдер Тайсон Фьюрига мағлуб бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Уайлдер Фьюрининг вазни оғирлиги ўзи учун муаммо эмаслигини айтганди.