Испаниянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячи Педри билан шартнома муддатини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Фото: «Goal.com»

Унга кўра, 18 ёшли футболчи Каталон клуби билан 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Компенсация миқдори 1 миллиард эврони ташкил қилади. Расмий шартнома имзолаш маросими 15 октябрь куни бўлиб ўтади.

Педри 2020/21 йилги мавсумда «Барселона» сафида барча турнирларда 53 ўйин ўтказди ва жамоа билан Испания кубогини қўлга киритди. Умуман олганда, ўтган мавсумда футболчи Испания терма жамоасидаги ўйинларини ҳисобга олган ҳолда 74 ўйин ўтказди.

Аввалроқ «Барселона» Педрининг товон пулини 1 миллиард евро этиб белгиламоқчилиги маълум қилинганди. Шунингдек, Бартомеу Лапортанинг танқидига жавоб қайтаргани ҳақида хабар берилганди.