Бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Қозоғистондаги халқаро турнирда қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Маълум қилинишича, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қуйидаги таркибда мусобақага жўнаб кетган:

  • Тилав Супонов — -44 килограмм вазнда;
  • Иброхим Гиёсов — -44 килограмм вазнда;
  • Илхом Эргашев — -46 килограмм вазнда;
  • Нодир Аллаберганов — -48 килограмм вазнда;
  • Фарух Раҳматуллаев — -52 килограмм вазнда;
  • Акбар Аҳмадов — -57 килограмм вазнда;
  • Хожиакбар Қудратов — -63 килограмм вазнда;
  • Сардор Дилолов — -66 килограмм вазнда;
  • Абдуқодир Тахли — -70 килограмм вазнда;
  • Раҳмон Қодиров — -80 килограмм вазнда;
  • Асилбек Ишмуродов — -+80 килограмм вазнда иштирок этади.

Жамоа мураббийи Рамз Аҳмедов. Шунингдек, ўзбекистонлик Маъруф Урдушев мусобақада ҳакам сифатида қатнашади.

Аввалроқ Ўзбекистон ва кубалик боксчилар ўртасида спарринг жанглари бошланганди. Шунингдек, Ўзбекистон бокс бўйича U-22 Осиё чемпионатига мезбонлик қилиши хабар берилган.