Ҳабибнинг менежери Али Абдель-Азиз ўзининг Twitter саҳифасида Конор Макгрегорнинг гапига жавоб қайтарди.

Фото: «mixedmartialarts.com»

Аввалроқ Макгрегор Ҳабибнинг гапларига муносабат билдириб, твит ёзганди. Унга Али Абдель-Азиз ўз саҳифасида жавоб қайтарди.

«Сен яна ‘еб қўйдинг’. Болакай у сенинг юрагингни олиб қўйди ва қайтариб бермади», деб ёзган Абдель-Азиз.

Ирландиялик эса «Мен сени ёмон кўраман», деган Доғистондаги яқин қариндошлар никоҳининг фоизи ҳақидаги мақолани ҳавола қилган ҳолда.

«Сен яна миллат ва динни ҳақорат қиляпсан. Бу кулгили эмас. Менинг орзуйим сен билан шахсан учрашиш. Доғистонликлар дунёдаги энг яхши одамлардан. Улар меҳнаткаш ва тартибли халқ. Сен улар ҳақида ҳеч нарса билмайсан», деб жавоб қайтарган менежер.

«Google сени ғазаблантирдими, бро», деб ёзган Конор.

«Сен касалсан, агар ўйлаб кўрганингда бу кулгили эмаслигини тушунардинг. Сенга бошқа жавоб қайтармайман», деган Абдель-Азиз.

Бунга жавобан Конор «Кейинроқ учрашамиз. Фақат эҳтиёт бўл, автобус бузилиб қолмасин», деб ёзган.

«Ҳақиқий гангстерлар сенга ўхшаб кўча жангига камера кўтариб келишмайди. Ҳаётингдаги яхши нарсалар билан шуғуллан ва ўзингникиларга яхши ўрнак бўл», дея баҳсни тугатган Нурмагомедовнинг менежери.

Шундан сўнг Макгрегор ўз твитини ўчириб ташлаган.

Аввалроқ Ҳабиб Instagram саҳифасида Конорнинг устидан кулганди. Шунингдек, Конор Ҳабибнинг сўзларига муносабат билдирган.