Испаниянинг «Барселона» клуби футболчиси Филиппе Коутиньо собиқ жамоаси «Ливерпуль»га қайтиши мумкин. Бу ҳақда «Евро-Футбол» хабар берди.

Фото: «Goal.com»

Унга кўра, «Барса» ойлик маошларни қисқартиш мақсадида бразилиялик футболчи билан хайрлашмоқчи.

Коутинmо учун давогарлар рўйхатига ярим ҳимоячи 2013 йилдан 2018 йилгача ўйнаган Англиянинг «Ливерпуль» клуби киритилган.

Аввалроқ «Лацио» «Барселона»га Коутиньо учун таклиф юборгани маълум қилинганди. Шунингдек, Европа клублари жароҳат олган футболчилар учун қанча маблағ сарфлагани ҳақида хабар берилганди.