Испаниянинг «Барселона» клуби футболчиси Серхио Агуэро Мессининг Каталон клубидан кетиши тўғрисида фикр билдирди. Бу ҳақда «El Pais» хабар берди.

Фото: «El Pais»

Аргентиналик ҳужумчи Месси билан бирга ўйнашга ҳаракат қилганини айтди.

«Ўйлайманки, кўпчилик футболчилар ‘Барса’нинг яхши ёки ёмон ишларидан қатъи назар, бу либосда ўйнашни хоҳларди.

Мен яхши жамоа йиғилади деб Лео Месси билан бирга ўйнаш умидида ҳаракат қилдим, клуб айнан шундай қилмоқчи эди.

Мессининг кетиш вақти даҳшатли эди. Бу жуда ёмон лаҳза. Мен буни билиб, ишонмадим. Мен шанба куни унинг олдига борган эдим, нима бўлганини унутишга ёрдам беришга ҳаракат қилдим. Мен унинг аҳволини кўрдим, уни чалғитишга уриндим, унга ўзимнинг спортим ҳақида айтиб бердим», — деди Серхио Агуэро.

Аввалроқ Агуэро ва Дембеле машғулотларга қайтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, футболчи нима учун «Барселона»га ўтганини маълум қилганди.