«Ювентус» клубининг жароҳат олган 2 нафар футболчиси Италия А Серияси доирасида «Рома»га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақда «Евро-Футбол» хабар берди.

Фото: «Eurosport»

Унга кўра, Мората ва Дибала жароҳатидан тузалиб улгурган. Улар А Сериянинг 8-турида «Рома» қарши ўйинда майдонга тушишга тайёрлиги айтилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 17 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Аввалроқ Дибала «Рома»га қарши ўйингача майдонга қайтиши айтилганди. Шунингдек, «Ювентус» аргентиналик футболчи билан шартномани қачон узайтириши маълум қилинганди.