Бразилиялик собиқ футболчи Роналдо «Олтин тўп» қайси футболчига берилишини айтди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram саҳифаси орқали маълум қилди.

Фото: Instagram/@Ronaldo

«Реал» ва «Интер»нинг собиқ ҳужумчиси Роналдо «Олтин тўп»ни Мадрид клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг қўлга киритишини истамоқда.

«Менинг ‘Олтин тўп’га номзодим Бензема, бунга шубҳа йўқ. Энг яхши ҳужумчи, охирги 10 йилдаги йиртқич ва энг муҳими чемпион. Сиз ҳам шундай деб ўйламайсизми?», — деб ёзди бразилиялик футболчи.

Аввалроқ Почеттино «Олтин тўп»ни кимга берилиши ҳақида гапирганди. Шунингдек, Шунингдек, Бензема «Олтин тўп»ни қўлга киритиш болалик орзуси эканини айтганди.