Абу-Даби шаҳридага дзюдо бўйича «Катта дубулға» турнирида 12 нафар ўзбекистонлик спортчи қатнашади. Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Миллий Олимпия қўмитаси ахборот хизмати

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтидаги турнир 26–28 ноябрь кунлари бўлиб ўтади. «Катта Дубулға» мусобақасида дунёнинг 5 қитъаси 42 давлатидан жами 232 (144 эркак, 88 аёл) нафар дзюдочи медаллар учун татамига чиқади. 

Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда иштирок этади:

  • Диёра Келдиёрова — -52 килограмм вазнда;
  • Дилшод Баратов — -60 килограмм вазнда;
  • Дилшодбек Йўлдошев — -66 килограмм вазнда; 
  • Жалолиддин Бойназаров, Ҳикматуллоҳ Тўраев — -73 килограмм вазнда;
  • Суҳроб Турсунов, Арслон Тожиев — -81 килограмм вазнда;
  • Давлат Бобонов, Достон Мейлиев — -90 килограмм вазнда;
  • Музаффар Тўрабоев, Ақлмурод Худойбердиев — -100 килограмм вазнда;
  • Шоҳруҳ Мамарасулов — +100 килограмм вазнда;

Шунингдек, терма жамоага Илиас Илиадис мураббийлик қилади.

Аввалроқ Ўзбекистон дзюдо жамоаси ҳарбийлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди. Шунингдек, Ўзбекистонлик дзюдочилар ҳарбийлар ўртасидаги ЖЧда умумжамоа ҳисобида биринчи бўлган.