Франциялик футболчи Карим Бенземага Матье Вальбуэна билан бўлган иш бўйича жазо тайинланди. Бу ҳақда «RMC Sport» хабар берди.

Фото: «Еurosport.ru»

Версаль жиноий суди франциялик собиқ ярим ҳимоячи, ҳозирда «Олимпиакос»да ўйнаётган Матье Валбуэна ва «Реал Мадрид» ҳужумчиси Карим Бенземанинг шантаж иши бўйича бўйича ҳукм чиқарди.

Хабарга кўра, Версаль суди Карим Бенземага шартли равишда бир йиллик қамоқ жазоси ва 75 минг евро жарима жазоси тайинланган.

Қайд этилишича, Бенземага берилган жазо ушбу ҳолатда берилиши мумкин бўлган энг оғир жазо ҳисобланади. Прокурор франциялик ҳужумчига 10 ойлик қамоқ жазоси ва 75 минг жарима сўраган.

Аввалроқ Вальбуэнанинг собиқ жамоадоши судга келмаганди. Шунингдек, Бензема FIFA’нинг «Олтин тўп»га даъвогар футболчилар рўйҳатидан жой олган.