Бангладеш Республикасининг Дакка шаҳрида Камондан отиш спорт тури бўйича Осиё чемпионати мусобақаси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон камондан отиш Федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон камондан отиш Федерацияси матбуот хизмати

Мусобақада Осиёнинг 16 давлатидан сараланган спортчилар ғолиблик учун ўзаро куч синашди. Чемпионатнинг илк кунида ўзбекистонлик Содиқов Амирхон халқаро тоифадаги спорт устаси меъёрини бажариб, 656 балл тўплади. Бугунги кунда Ўзбекистонда 6 нафар спортчим халқаро тоифадаги спорт устаси унвонига эга.

Шунингдек, терма жамоа, Олимпия турлари, эркаклар ва аёллар ўртасида жамоавий беллашув ҳамда микс турларида (аралаш жамоалар) ҳам яхши натижаларга эришди. Беллашувларда ўзбекистонлик спортчилари умумжамоа ҳисобида 16 та давлат орасида 4-ўринни қўлга киритди.

Аввалроқ Шахмат бўйича «Президент кубоги» халқаро турнири якунлангани маълум қилинганди.