Нидерландия терма жамоаси собиқ футболчиси Рафаэл ван дер Ваарт «ПСЖ» футболчиси Лоинель Мессини танқид қилди. Бу ҳақда «Mundo Deportivo» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Собиқ футболчи аргентиналик ҳужумчининг етарлича ҳаракат қилмаётганини танқид қилди.

«Бу мени хафа қилади. Бу ирода масаласи. Сиз буни хоҳлайсиз ёки хоҳламайсиз. Мессига талаб катта. Агар у гол урмаса ёки ассистентлик қилмаса, у ёмон ўйин ўтказди дегани. Неймар кўпроқ нарсани кўради, Мбаппе ҳам.

Масалан, Криштиану Роналду, гарчи улар икки хил ўйинчи бўлса ҳам курашмоқда ва жамоани кейинги босқичга олиб чиқишни хоҳлайди. Месси вақти-вақти билан майдонни айланиб чиқади.

Мен Мессидан хафаман. Бу уят, чунки бундай футболчи ҳеч қачон туғилмайди. Буларнинг ҳаммаси Куман билан бошланди. Бу ишлашдан бош тортиш эди, бундай ҳолат Мессидек ўйинчига тўғри келмайди», — деди Рафаэл ван дер Ваарт.

Аввалроқ Месси Куманнинг истеъфосига муносабат билдирганди. Шунингдек, Гвардиола Роналду ва Месси ҳақида гапирганди.