Саудиянинг икки клуби Мессига йилига 350 млн евро маош тўлашга тайёр
Саудия Арабистони чемпионатининг икки клуби ҳужумчи Лионель Месси хизматига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берди.
Қайд этилишича, аргентиналик 35 ёшли футболчига «Ал Ҳилол» ва «Ал Иттиҳод» даъвогарлик қилмоқда. Иккала клуб ҳам Мессига мавсум учун 350 млн евро маош тўлашга тайёр.
Аммо бунинг учун улар мамлакат расмийларига молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
Масаланинг яна бир жиҳати шуки, ҳар икки клуб ҳамон ФИФА санкциялари остида ва турли операциялардаги қоидабузарликлар туфайли келаси ёзгача янги ўйинчилар билан шартнома имзолай олмайди.

Футбол 17:03 | 28.2.23
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди

Футбол 14:42 | 28.2.23
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»

Футбол 12:03 | 28.2.23
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»

Футбол 11:09 | 28.2.23
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади