Ўзбекистонда ўтказилаётган спорт мусобақаларида хорижлик курашчилар ҳам иштирок этади

Ўзбекистонда ўтказилаётган спорт мусобақалари, туризм ва этно тадбирларда кўплаб хорижий ҳамда маҳаллий сайёҳларни ошишига хизмат қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, ўсмирлар ўртасида «Uzbekistan-Grand Prix», катталар ўртасида «New Uzbekistan» халқаро спорт ҳамда «Вазир кубоги», «Раис кубоги», «Қўмондон кубоги», «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси кубоги», «Вилоят ҳокими кубоги» ва «Тошкент шаҳри ҳокими кубоги» маҳаллий спорт мусобақалари ўтказилади.

Мазкур спорт тадбирлари 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда республиканинг барча ҳудудларида эркаклар ва аёллар жамоалари ўртасида навбатма-навбат ташкил этилади. Спорт мусобақаларида маҳаллий курашчилар билан биргаликда юқори рейтингга эга бўлган чет эллик курашчилар ҳам иштирок этади.

Ушбу тадбирлар спорт туризмини ривожлантириш, сайёҳларга вақтини мазмунли ўтказишларига имкон яратиш, ҳудудларларда туризм имкониятларини янада кенгроқ тарғиб қилиш ва миллий спорт ўйинларини оммалаштиришга хизмат қилади.

Маълумот учун, мусобақалар жадвали, ўтказилиш жойи ва қўшимча маълумотлар Маданият ва туризм вазирлигининг расмий манбаларида (uzbektourism.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари) ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.

Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
UFC/Бокс/ММА 18:09 | 28.2.23
Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Футбол 17:03 | 28.2.23
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Футбол 15:44 | 28.2.23
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Футбол 14:42 | 28.2.23
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Футбол 12:03 | 28.2.23
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади
Футбол 11:09 | 28.2.23
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади