Ўзбекистонлик курашчилар кучли зилзила ҳудудидан Анқарага олиб келинди

Туркиянинг Кахраманмараш шаҳридаги халқаро мусобақада иштирок этган спорт курашлари бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Анқара шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмаги билан амалга оширилган жараён муваффақиятли ўтказилди.

«Ҳозирда барча ўзбекистонлик спортчиларнинг саломатлиги яхши. Режага мувофиқ, улар даставвал Туркия пойтахтидан Истанбул шаҳрига йўл олишади ва у ердан Тошкентга қайтиб келишади. Хабар берганимиздек, кеча Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Бош котиби Шуҳрат Мамадалиев спортчиларни Ўзбекистонга олиб келиш учун Истанбулга жўнаб кетган эди. Бугун у делегацияга қўшилиб, спортчи ва мураббийларнинг Тошкентга қайтиб келиш жараёнига бошчилик қилади», — дейилади хабарда.

Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
UFC/Бокс/ММА 18:09 | 28.2.23
Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Футбол 17:03 | 28.2.23
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Футбол 15:44 | 28.2.23
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Футбол 14:42 | 28.2.23
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Футбол 12:03 | 28.2.23
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади
Футбол 11:09 | 28.2.23
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади