11:00 · 27.02.2023 Uncategorized

Хави «Альмерия»га қарши ўйиндаги мағлубиятни изоҳлади

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 23-туридан ўрин олган «Альмерия»га (0:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. Бу ҳақда Marca хабар берди.

«Муваффақиятсизликка учрадик. Биринчи бўлимда иштиёқ етишмади. Бизда шиддат ҳам, ғалаба қозониш истаги ҳам йўқ эди – мени энг кўп ташвишлантираётгани шу.

Мухлислардан узр сўрайман. Ажойиб имкониятни қўлдан бой бердик. Уч йилдан бери Ла Лигада ғалаба қозона олмаяпмиз. Мен буни тушунмаяпман. Тўғриси, ғалабага лойиқ эмасдик ва масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз керак. Натижадан жуда ғазабланганман.

Танаффусдан кейин қўлимиздан келганича ҳаракат қилдик, аммо бу етарли бўлмади.

Биринчи бўлим — бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз. Бу менинг масъулиятим», — деди Хави.

Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
UFC/Бокс/ММА 18:09 | 28.2.23
Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Футбол 17:03 | 28.2.23
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Футбол 15:44 | 28.2.23
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Футбол 14:42 | 28.2.23
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Футбол 12:03 | 28.2.23
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади
Футбол 11:09 | 28.2.23
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади