20:56 · 27.02.2023 Футбол

Левандовски «Эль-Класико»да иштирок этмайди

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски «Реал»га қарши учрашувни ўтказиб юборади. Бу ҳақда Relevo хабар берди.

Футболчи «Альмерия»га қарши ўйинда чап оёқ сонидан жароҳат олган. Текширувларга кўра, полшалик ҳужумчи камида икки ҳафтага сафдан чиққан.

Шу сабабли Левандовски Испания кубоги ярим финали доирасида «Реал»га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Учрашув 2 март, пайшанба куни ўтказилади.

Маълумот учун, Левандовски жорий мавсум Ла Лигада 20 ўйинда 15та гол ва 5та ассист қайд этган.

Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
UFC/Бокс/ММА 18:09 | 28.2.23
Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Футбол 17:03 | 28.2.23
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Футбол 15:44 | 28.2.23
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Футбол 14:42 | 28.2.23
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Футбол 12:03 | 28.2.23
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади
Футбол 11:09 | 28.2.23
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади