«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
«Челси” ҳимоячиси Тиаго Силва АПЛнинг 25-туридан ўрин олган “Тоттенхэм”га қарши ўйинда (0:2) жароҳат олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, футболчи тиззасидан жароҳао олган. Натижада у камида олти ҳафта давомида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Силва 7 март куни бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасидаги «Боруссия»га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади.
Маълумот учун, 38 ёшли футболчи жорий мавсумда АПЛда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голга ассистентлик қилди.

Футбол 17:03 | 28.2.23
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди

Футбол 14:42 | 28.2.23
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»

Футбол 12:03 | 28.2.23
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»

Футбол 11:09 | 28.2.23
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади