14:42 · 28.02.2023 Футбол

Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»

1 март куни Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-20 Осиё Кубоги старт олади.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар жамоаси 1-турни Сурияга қарши ўтказади. Бугун жамоа бош мураббийлари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ўтказилди. Унда мезбонлар бош мураббийи Равшан Ҳайдаров қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.

«Ассалому алайкум. Ўзбекистонга ҳуш келибсиз. Биз бу турнирни интизорлик билан кутдик. Нафақат жамоа, балки маҳаллий ташкилий қўмита томонидан мусобақага узоқ тайёргарлик кўрилди. Умуман олганда, биз турнирга тайёрмиз.

Ўзбекистонда ўтаётган мусобақада барча жамоалар ўз олдига аниқ мақсадлар қўйишган. Хусусан, биз ҳам. Юртимизда ўтаётган бу турнирда зафар қучиб, Индонезияда ўтказиладиган Жаҳон чемпионатига йўл олишни мақсад қилганмиз.

Барча жамоаларни ҳурмат қиламиз, ўйлашимча, уларни етарлича ўрганишга ҳаракат қилдик. Биласиз, пандемия туфайли бу ёш тоифасидаги бир нечта турнирлар қолдирилган. Бироқ биз режа бўйича ишладик. Бир нечта йиғинлар ўтказиб, кучли жамоаларга қарши халқаро ўртоқлик учрашувларида иштирок этдик. Умуман олганда, етарли даражада тайёргарлик олиб бордик. Барча футболчилар мусобақага тайёр», — деди Ҳайдаров.

Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
UFC/Бокс/ММА 18:09 | 28.2.23
Сергей Павлович ва Кёртис Блейдс ўртасидаги жанг тасдиқланди
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Футбол 17:03 | 28.2.23
«Челси» ҳимоячиси олти ҳафтага сафдан чиқди
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Футбол 15:44 | 28.2.23
Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Жанубий Американинг икки жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Футбол 14:42 | 28.2.23
Равшан Ҳайдаров: «Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилганмиз»
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Футбол 12:03 | 28.2.23
Месси: «Мартинес ва Скалони муносиб тақдирланди»
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади
Футбол 11:09 | 28.2.23
Роналду The Best сўровномасида иштирок этмади