9:20 | 31.08.24
Сентябрда кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берилди
“Ўзгидромет” хабарига кўра, Ўзбекистонда сентябр ойи йилнинг энг қурғоқчил ойларидан бири деб ҳисобланади.
Бу йил сентябр ойининг биринчи ўн кунлигида қулай ҳарорат фонида қуруқ об-ҳаво ҳукм суриши кутилмоқда.
Кечаси ва эрта тонгда +12…+17 даража ҳароратда тетиклантирувчи салқинлик сезилади, кундузи эса қуёш нурлари ҳавони +28…+33 даражагача, баъзи жойларда +35 даражагача иситади. Ўн кунликнинг иккинчи ярмида +24…+27 даражагача қисқа муддатга пасайиши мумкин.
Кейинчалик, сентябр ойининг охиригача пастроқ фонда ҳарорат кечалари +13…+18 даражадан +7…+12 даражагача, кундуз кунлари +28…+33 даражадан +20…+25 даражагача ўзгариб туриши кутилмоқда.
Ойнинг учинчи ўн кунлиги айрим кунларида қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.