9:18 | 21.09.24

                       

«Study UK Alumni Awards 2025»мукофоти

Study UK Alumni Awards 2025 мукофоти. Британия Кенгаши томонидан Медиа тушлик ташкиллаштирилди.

Тошкентда 20 сентябрь куни Study UK Alumni Awards 2025 мукофоти Британия Кенгаши томонидан ташкиллаштирилган медиа тушлик бўлиб ўтди.

Study UK Alumni Awards 2025 дастури Буюк Британия университетларини тамомлаган ва ўзларининг етакчилик қобилиятлари билан ажралиб турадиган ва профессионал соҳаларда юқори натижаларга эришган битирувчиларни эътироф этади. 100 дан ортиқ мамлакатлардан 1,500 дан ортиқ номзодлар халқаро мукофотга сазовор бўлиш имконияти учун ариза топширади. Бу йилги номинациялар бизнес ва инновация, маданият ва ижодкорлик, илм-фан ва барқарорлик, ҳамда ижтимоий ҳаракатларни ўз ичига олади. Дастур учун аризалар 2024 йил 1-сентябрдан бошлаб 2024 йил 21 октябрга қадар қабул қилинади. Талабларга жавоб берадиган номзодлар иштирокчи давлатларда миллий Study UK Alumni Awards мукофотлари ҳамда Global Alumni Awards мукофотлари учун танлаб олинади.

Британия дастурларининг бутун дунё бўйича 100 дан ортиқ мамлакатлардаги 2 мингга яқин битирувчилари ўз муваффақият ҳикояларини бўлишиш учун иштирок этмоқда. Танлов тўртта йўналиш бўйича ўтказилади: фан ва барқарор ривожланиш, ижтимоий фаолият, бизнес ва инновациялар, маданият ва ижодкорлик. Бу йўналишлар бўйича Ўзбекистондан ва глобал миқёсда ғолиблар аниқланади. Жаҳон бўйлаб фақат 14 та ғолиб танлаб олинади. 2023 йилда Искандар Сатибаев глобал дастурда ғолиб бўлди, — деди Ўзбекистондаги Британ Кенгашининг директори ўринбосари Жамиля Ғуломова.

Global Alumni Awards мукофотнинг бир қисми сифатида, ғолиблар Буюк Британияга саёҳат қилиш имкониятига эга бўладилар. У ерда улар ўз университетлари билан қайта боғланиб, ҳозирги ГРEАТ стипендияси совриндорлари билан учрашадилар ва уларга илҳом бағишлайдилар.

Глобал мукофотлардан ташқари, айрим давлатларда маҳаллий ғолибларни тақдирлаш маросимлари ҳам ўтказилади. Миллий мукофотлар учун ғолиблар 2024 йил декабридан 2025 йил мартигача эълон қилинади.

Study UK Alumni ҳамда STEM соҳасидаги аёл-қизлар мукофоти ғолиблари STEM соҳасида тажрибага эга, молиявий ёрдамга муҳтож ва кейинги авлод аёл-қизларини карьера тузишга руҳлантирувчи аёл-қизлар учун мўлжалланган.

Менда 40 ёшгача бўлган барча ютуқларимни саралаш имконияти пайдо бўлди, аввал улар менга унчалик аҳамиятли бўлиб кўринмас эди. Бу дастур менга шундай имконият ва халқаро тан олишни берди. Нетворкинг жуда ажойиб. Ҳозирда мен Роберт Бэнксининг ижодини ўзбек тилига таржима қилиш бўйича илмий изланишлар олиб бормоқдаман, бу соҳада илмий ишлар мавжуд эмас, — деди Андижондаги махсус мактаб ўқитувчиси ва 2023 йилги Study UK Alumni Awards мукофоти ғолиби Искандар Саттибоев.

У шунингдек, докторлик диссертациясини ҳимоя қилгандан кейин ўзбек маданияти ва ўзбек халқи ҳақида инглиз тилида китоб ёзишни режалаштирмоқда. Хамда ўзбек тилида IELTS имтиҳонига таййоргарлик кўриш учун содда тилда бир китоб чоп этмоқчи.

Доктор Сухроб Салиев ўзининг профессионал фаолияти давомида у спорт тиббиёти, жамоат саломатлиги ва халқаро соғлиқни сақлаш бошқаруви дастурлари бўйича маслаҳат бериш билан шуғулланган, шунингдек, ёш тадқиқотчиларга жамоат саломатлиги фанларидан дарс берган. Ҳозирда у тиббий тадқиқотлар олиб бориш ва онкогематологик касалликларга чалинган беморларга ёрдам кўрсатишга билан мачўул.

Динара Дултаева журнал нашриётчиси, нашриёт уйи асосчиси ва коммуникация агентлиги ҳамасосчиси. Динара 2016 йилда «Ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10 сабаб» номли китобни чоп этди ва бу китоб Буюк Британия қироличаси Елизавета II томонидан миннатдорчилик хати билан тақдирланди.

British Council Women in STEM дастурининг яна бир ғолибаси Татьяна Ан Буюк Британия университетида технология ва муҳандислик йўналиши бўйича магистратурага ўқишга стипендия олди. У таълим ва ИТ соҳасида тажрибага эга бўлган сертификатланган лойиҳа менежери.

Мен президент мактаблари лойиҳасида ишлаганман ва барча ҳудудлар учун тушунарли бўлган маъмурият тизимини ишга туширишда қатнашганман, шунда одамлар натижаларни тез ва осон билиб олишлари мумкин бўлади. Биринчи йили 28 минг ариза тушган бўлса, уч йилдан кейин улар сони 100 мингдан ошди. Стипендия олиб, Буюк Британиядаги лойиҳа менежерлари жамиятига қўшилганимдан хурсандман. Мен муҳандислик бўйича янги билим ва кўникмаларга эга бўлдим, — дея ўртоқлашди суҳбатдош.

Британия Кенгаши — маданий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган халқаро ташкилот. У Ўзбекистонда 1996 йилдан бери фаолият юритиб келмоқда ва шу вақт давомида мамлакат ёшлари учун янги имкониятлар яратиш мақсадида мактаблар ва олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: