13:57 | 23.03.23 501
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг ахборот тизимида автоматик шакллантирилади
Президентнинг 23 март куни имзоланган қарорига кўра, 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотларни олиш жараёни соддалаштирилади. Энди:
- судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланиши ҳақидаги маълумотлар Ички ишлар вазирлигининг «Тезкор маълумотлар» ягона ахборот тизимида автоматик равишда онлайн шакллантирилади;
- судланганлик муддатининг ўтиб кетганлиги ёки судланганликнинг олиб ташланганлиги ҳақидаги маълумотнома судланганлик муддати тугаган ёки судланганлик олиб ташланган сананинг эртасидан кечиктирмасдан тегишли шахснинг Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига автоматик равишда бепул юборилади.
Аввалроқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича жарима тўлаш тизими соддалаштирилиши ҳақида хабар қилинганди.