21:06 | 20.06.23

                       

Сурхондарёда озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлди — ФВВ

Ёнғин оқибатида дўконнинг 12 кв.м майдонда шифт қисми ёниб зарарлангани аниқланди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқаган ёнғин акс этган тасвирлар юзасидан расмий баёнот берди.

Баёнотга кўра, 20 июн куни соат 06:26 да Сурхондарё вилояти Узун тумани «Янгишаҳар» МФЙ Мустақиллик кўчасида жойлашган озиқ-овқат дўконида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 06:31 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 06:33 да ўраб олинган ва соат 06:47 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида дўконнинг 12 кв.м майдонда шифт қисми ёниб зарарлангани аниқланди.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: