21:12 | 16.11.23 1819

Сурхондарёда «Тўпаланг» сув омборининг биринчи босқичи ишга тушди

Бу босқичда сув вилоятнинг Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига етиб борган.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Мирзиёев бугун, 16 ноябр куни Сурхондарёнинг Сариосиё тумани «Боғистон» маҳалласида бўлиб ўтган «Тўпаланг» сув омбори лойиҳасининг биринчи босқичини ишга тушириш маросимида қатнашиб, сув йўлини очиб берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Лойиҳанинг биринчи босқичида сув вилоятнинг Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига етиб борган. Вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси эса 70 фоизга етган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бу ҳавзага сув тоғлардаги қор ва муз эришидан йиғилади. Текширувларга кўра, ундаги сувнинг қаттиқлик даражаси тўрт фоиз бўлиб, у фойдали минералларга жуда бойдир.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, лойиҳа доирасида сув омборидан то Термиз шаҳригача 380 километр металл қувурлар тортилади. Унинг 159 километри магистрал, 221 километри шаҳар ва туманларни боғловчи ички тармоқлардир. Ҳозирда 147 километр қувур тортиб бўлиниб, сувни тозалаш, босимни камайтириш ва бешта сув йиғиш иншооти барпо этилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, сув ўз оқими билан тушиши туфайли 8,6 миллион киловатт/соат электр энергияси иқтисод қилинади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Лойиҳанинг иккинчи босқичида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади. Бундан Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги икки миллионга яқин аҳоли бемалол фойдаланади. Лойиҳани эса 2024 йилда ўз ниҳоясига етказиш мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев Сурхондарёга жўнаб кетганди ва ўз ташрифин Ҳаким ат-Термизий мақбарасини зиёрат қилишдан бошлаганди.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 974
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 874
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 540
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 449
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1151
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 946