1:06 | 23.06.24

                       

Сурхондарёда 17 ёшли қиз бедарак йўқолди

Сурхондарёда 17 ёшли қиз бедарак йўқолди. У 28 май куни уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.

Сурхондарё вилояти Денов туманида 17 ёшли қиз бедарак йўқолди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Денов тумани «Кўхисор» маҳалласида яшовчи 2007 йил туғилган Маҳкамова Саврина Хуршедовна 2024 йил 28 май куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Ушбу фуқарони топилишида кўмаклашганлар 5 миллион сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

У ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш сўралди: 102, +998-91-232-01-01, +998-88-875-02-00

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: