16:48 | 19.08.24

                       

Сурхондарёда 17 ёшли қиз бедарак йўқолди

Сурхондарёда май ойида бедарак йўқолган қиз ҳали ҳам топилмади. Қизни топишда ёрдам берганларга катта миқдорда пул таклиф қилинди.

Сурхондарё вилояти Денов тумани «Кўхисор» маҳалласида яшовчи, 2007 йил туғилган Маҳкамова Саврина Хуршедовна 2024 йил 28 май куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, шбу фуқарони топилишида кўмаклашган фуқаролар 5 000 000  (беш миллион) сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда маълумот берган шахсларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади.

Тел: 102, +998-91-232-01-01,  +998-88-875-02-00

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: