11:33 | 23.06.24

                       

Сурхондарёда 37 ёшли эркак бедарак йўқолди

Сурхондарёда 37 ёшли эркак қидирилмоқда. Уни топишга ёрдам берган фуқароларга мукофот пули берилади.

Сурхондарёлик 37 ёшли эркакни топишга ёрдам берган шахсга 5 миллион мукофот пули берилади. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Сурхондарё вилояти Денов тумани «Элобод» маҳалласида яшовчи, 1987 йил туғилган Ахмедов Фурқат Қурбонович 2024 йил 09 май куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади:

  • 102;
  • +998-91-232-01-01;
  • +998-88-875-02-00;

Йўқолган эркакни топишда кўмаклашган фуқаролар 5 000 000 (беш миллион) сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда уларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: