17:43 | 19.06.24

                       

Сурхондарёда 5 ойда 74 киши автоҳалокатда вафот этди

Сурхондарёда 5 ойда 74 киши автоҳалокатда вафот этди. Шулардан 14 нафари болалар экани аниқланди.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати йил бошидан буён нечта йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ва уларда қанча одам ўлгани ҳақидаги маълумотларни очиқлади.

Маълумотларга кўра, 2024 йил 5 ойда вилоят ҳудудида 154 та ЙТҲ содир бўлган. Уларда 74 киши ҳалок бўлган, 110 киши турли даражада тан жароҳатлари олган.

ЙТҲларнинг 53 таси болалар иштирокида содир бўлган. Оқибатда 33 нафар бола турли даражада тан жароҳатлари олган, 14 бола ҳалок бўлган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: