9:11 | 15.06.24

                       

Сурхондарёда 5 та дўконда ёнғин содир бўлди

Сурхондарёда дўконларда ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб қилинган.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати Денов туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.

Хабар берилишича, 14 июнь куни соат 23:08 да Денов тумани Намозгоҳ маҳалласида жойлашган «Денов барака яшил олами» МЧЖ ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлган ва бир қаторда жойлашган 5 та савдо дўконларининг 100 квадрат метр майдонидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ёнғиндан зарарланган.

Воқеа жойига Денов, Шўрчи, Олтинсой ва Сариосиё туманлари ФВБларининг 8 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:16 да етиб бориб, ёнғин соат 23:25 да қуршаб олинган ва соат 01:10 да батамом ўчирилган.

Ёнғин қутқарувчиларининг сай-ҳаракатлари натижасида мажмуанинг бошқа ҳудудларига ёнғин тарқалишининг олди олинган ва фавқулодда ҳолат содир бўлган қатордаги савдо дўконларининг 700 квадрат метр майдони сақлаб қолинган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: