13:39 | 16.08.24

                       

Сурхондарёда бухгалтер ноқонуний тарзда ер сотмоқчи бўлди

Сурхондарёда туман ҳокимлигига тегишли бўлган ерни сотмоқчи бўлган бухгалтер қўлга олинди.

Туман ҳокимлиги захирасидаги ер майдонини сотмоқчи бўлган бухгалтер ушланди. Бу ҳақда Прокуратура Департаменти матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «М.Й.» фермер хўжалиги ҳисобчиси Қ.С. Сариосиё тумани «Субҳидам» маҳалласи ҳудудидаги туман ҳокимлиги захирасида бўлган 8 сотих ер майдонини фуқаро Б.Х.га гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, ушбу ер майдонини фирибгарлик йўли билан 5 600 АҚШ долларига сотишга келишиб, шундан 3 600 АҚШ доллари ва 1,2 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: