9:24 | 16.08.24

                       

Сурхондарёда чинор дарахтини кесганлар жаримага тортилди

Чинор дарахтини сотиш учун кесган фуқаролар табиатга 111 миллион 520 минг сўм зарар етказди.

Денов туманида яшовчи ҳайдовчи юк автомашинасида ҳар хил ўлчамдаги чинор дарахтларининг кундаларини ноқонуний равишда олиб кетаётгани аниқланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти экология бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида ҳайдовчи тўхтатилган. Суриштирилганда у дарахтни Сурхондарё вилояти Денов туманидан олиб келаётганини айтган. Ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳолат бўйича мавжуд маълумотларни Сурхондарё вилояти Экология бошқармасига тақдим этган.

Мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давомида чинор дарахтини Денов тумани «Ўрта қишлоқ» ва «Қизилжар» маҳалласида яшовчи фуқаролар ҳамкорликда «Ўрта қишлоқ» маҳалласида мавжуд бўлган тана олди диаметри 102 см бўлган, ўсувчанлигини йўқотмаган Чинор дарахтини ноқонуний равишда кесиб, илдизи билан қўпориб олишган. Улар бу ишни дарахт кундаларини сотиб даромад топиш мақсадида содир этганлиги маълум бўлган.

Фото: Сурхондарё экология бошқармаси.

Кесилган чинорни Фарғона вилоятида яшовчи фуқаро 19 миллион 900 минг сўмга сотиб олишини айтган ва тезда пулини тўлаб берган.

Ҳолат юзасидан дарахтни кесганлиги учун деновлик эркак Маъмурий жавобгарлик тўғрисдаги кодекснинг 79 моддаси (БҲМнинг 25 баробари)  билан 8 миллион 500 минг сўм миқдорида жаримага тортилган.

Бундан ташқари ҳолат оқибатида табиатга етказилган зарар 111 миллион 500 минг сўмни қоплаш мажбурияти юклатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: