21:20 | 19.08.24

                       

Сурхондарёда фуқаронинг пулини ўғирлаган шахс ушланди

Сурхондарёда фуқаронинг 51 млн пулини ўзлаштирган шахс ушланди.

Ўзганинг телеграмига зарарли ҳавола жўнатиб, 51 млн сўм пулларини ўзлаштирган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган вилоятида яшовчи Н.А. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 51 млн сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сурхондарё вилоятида яшовчи Р.Д. содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Р.Д., жабрланувчи Н.А.нинг телеграмига сохта ҳавола жўнатган ва унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб, 51 млн сўм пулларини ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Р.Д.га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: