11:07 | 24.09.24
ЙҲХБ ходими 7-синф ўқувчиси машинани бошқариб кетаётганида уни тўхтатиб, машинани унга ким берганини сўраганда 13 ёшли бола отасини айтган.
Сурхондарё вилояти Ангор туманида мунтазам машина бошқариб юрган 7-синф ўқувчисининг отасига чора кўрилди. Туманнинг Зартепа маҳалласида яшовчилар шу ердан ўтган йўлда ёш бола кичик юк машинаси ҳисобланган Labo’ни бошқариб юрганига бир неча марта гувоҳ бўлиб, ЙПХ ходимларидан ҳолатни назоратга олишни сўраган.
ЙҲХБ ходими 7-синф ўқувчиси машинани бошқариб кетаётганида уни тўхтатиб, боладан машинани унга ким берганини сўраганда, 13 ёшли бола Labo’ни отаси берганини айтган.
Ҳолат ота иштирокида муҳокама қилиниб, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: