9:11 | 07.08.24
Сурхондарёда Lacetti ҳайдовчиси поезд тагида қолди. Оқибатда 24 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида ўлган.
Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан ҳаракатланган ҳайдовчи поезд билан тўқнашди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ ЙПХ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2024 йил 6 август куни соат 12:40 ларда «Жозиба» маҳалласида 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Lacetti «Қумқўрғон-Элбаён» темир йўл бекатига ўрнатилган огоҳлантирувчи светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган. Оқибатда шу йўналишдан келаётган «Сариосиё-Термиз» йўловчи поезди билан тўқнашган.
Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ Тергов гуруҳи томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: