19:25 | 26.09.24

                       

Сурхондарёда машина газ қувурига урилиши оқибатида газ сизиб чиқди

Сурхондарёда «Lacetti» қувурига келиб урилиши оқибатида газ сизиб чиқди. Оқибатда 915 та хонадон газ таъминотидан вақтинча узиб қўйилган.

Сурхондарё вилояти Музработ туманида «Lacetti» қувурига келиб урилиши оқибатида газ сизиб чиқди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 24-сентябрь куни соат 21:40 да Музработ туманида диаметри 219 мм бўлган газ қувурига Лаcэтти автомобили келиб урилган. Бунга ҳайдовчи бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.

Оқибатда қувурдан газ сизиб чиққан ва ҳолатни бартараф этиш учун 915 та хонадонга газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилган.

Ушбу носозликни бартараф қилиш учун ҳудудга махсус бригада жалб этилди ва авария оқибатлари 25-центябр куни соат 18:11 да тўлиқ бартараф қилиниб, истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш жараёни босқичма-босқич тикланди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: