13:26 | 18.08.24

                       

Сурхондарёда қидирувдаги жиноятчи ушланди

Фарғонада қидирувда бўлган жиноятчи Сурхондарёдан топилди.

Бойсун туманида қидирувда бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2024 йил 17 август куни Бойсун туманида жойлашган «Дарбанд» мунтазам ЙПХ маскани орқали ҳаракатланган Hyundai русумли транспорт воситаси тўхтатилиб текширилганда, ушбу машина ҳайдовчиси У.О. Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этиб, жавобгарликдан қочиб юрганлиги учун Фарғона вилояти ИИБ томонидан қидирувда эканлиги аниқланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: