7:34 | 16.08.24
Сурхондарёда уч марта судланган эркак фарзанди билан тил бириктириб бир машинани икки уч сотиб юборди.
Термизда шаҳрида яшовчи ота-ўғил ўзгаларнинг машинасини олиб, сотиш ҳуқуқи бўлмасдан бошқаларга сотгани аниқланди.
Маълум қилинишича, 58 ёшли фуқаро 32 ёшли ўғли ва яна икки киши билан тил бириктириб, ноқонуний машиналар савдоси билан шуғулланган. Улар машина учун ҳужжат олмасдан ва тўловларни тўламасдан, машиналарни учинчи шахсга пуллаган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқародан бир нечта Cobalt ва Lacetti машиналарини бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олган, аммо ота-ўғил машина ҳақини тўламаган. Машиналарнинг бирини 59 миллион, яна бирини 44 миллион ва қолганини 46 миллион сўмга учинчи шахсларга сотиб юборган.
Аниқланишича, 58 ёшли эркак аввал ҳам уч марта судланган. Суд давомида улар машинани гаров эвазига қўйиб фуқароларнинг қора молларини ҳам олиб сотиб юборганлиги маълум бўлган.
Суд ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 168 моддаси (Фирибгарлик) билан ота 6 ярим йилга, ўғли 4 йилга қамалди. Учинчи шеригига эса 3 йилга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланиб, у суд залидан озод қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: