19:48 | 05.08.24
Сурхондарёда 2003 йилда туғилган йигит ҳайдаган УАЗ машинаси йўл четига ағдарилиб кетди. Машинада 6 киши бўлган.
Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати Сариосиё туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, 2024 йил 1 август куни соат 15:00 ларда Сурхондарё вилоятида 2003 йилда туғилган ҳайдовчи УАЗ русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган 1979 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувидаги УАЗ русумли транспорт воситасини қувиб ўтаётган вақтда автомобилнинг ўнг томони тўқнашган. Оқибатда ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотиб транспорт воситаси йўлдан чиқиб ағдарилган.
Ҳодиса оқибатида УАЗ нинг салонида бўлган 6 нафар йўловчиларига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, уй шароитида даволанишга рухсат берилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича судга юборилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: