11:09 | 27.08.24

                       

Сурхондарёдаги боғчага ортиқча бола қабул қилингани айтилмоқда

Сурхондарёдаги боғчага ортиқча бола қабул қилингани учун айримларга жой етмаётгани айтилмоқда (видео).

Ижтимоий тармоқларда «Сурхондарёдаги боғчаларда шуми болаларга эътибор?» сарлавҳали видео тарқалди.

Маълумотларга кўра, гуруҳ 30 нафар тарбияланувчи учун жиҳозланган. Аммо 36-38 нафар тарбияланувчи қабул қилинган. Оқибатда айрим болаларга жой етмай қолган. Ҳолат Сурҳандарё вилояти Сариосиё туманидаги 32 сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлгани айтилмоқда.

«Ҳодимларнинг фуқароларга кўрсатаётган муомаласини ҳам видеода кўриш мумкин. Мутассадди ташкилотлардан муносабат кутиб қоламиз», дейилади хабарда.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: