15:58 | 02.09.24
Сурхондарёдаги газ конидаги аварияни президент назоратга олди. Фуқаролардан ортиқча саросимага тушмаслик сўралди (видео).
Бойсун тумани Кўлқамиш маҳалласидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» конида юзага келган олтингугурт гази чиқиши оқибатларини бартараф этиш бўйича Республика даражасидаги вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат тезкор штаб тузилди.
Президентининг топшириғига асосан, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов, Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ҳодиса жойига етиб борган.
«Техноген ҳодиса оқибатлари ва ҳудудга таъсирини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Фуқаролардан ортиқча саросимага берилмаслик, ижтимоий тармоқ фаолларидан эса аҳоли ўртасида ваҳима уйғотувчи материалларни тарқатмаслик сўралган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: