8:18 | 24.06.24

                       

Сурхондарёлик 19 ёшли қиз йўқолди

Сурхондарёлик 19 ёшли қиз йўқолди. Унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Сурхондарёлик йўқолган қизни топишга ёрдам берганларга 5 млн сўм мукофот пули берилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Сурхондарё вилояти Денов тумани «Қуёшли юрт» маҳалласида яшовчи, 2005 йил туғилган Хакимова Иймонабону Мамадамин Қизи 2024 йил 03 июнь куни яшаш манзилидан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

Ушбу шахс ҳақида маълумотга эга бўлган фуқаролардан қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари сўралади:

  • 102;
  •  +998-91-232-01-01;
  • +998-88-875-02-00.

Маълумотларга кўра, қизни топишда кўмаклашган фуқаролар 5 000 000 (беш миллион) сўм пул маблағи билан мукофотланади ҳамда уларнинг шахсига оид маълумотлари сир сақланиши кафолатланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: