15:06 | 07.09.23 6838

Сурияда террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

У 2009-2010 йилларда Термиз шаҳрида «Жиҳодчилар жамоати»ни ташкил қилган.

Сурияда террорчилик ташкилотига раҳбарлик қилган Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳалок бўлган эркак 1972 йилда туғилган, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида вақтинча рўйхатдан ўтган У. Б. экани аниқланган. Хабарга кўра, у 2009-2010 йилларда Термиз шаҳрида «Жиҳодчилар жамоати»ни ташкил қилган.

«Ҳозирда Бабамуратов Улуғбек Абдурасулович Суриядаги жанговар ҳаракатлар чоғида вафот этгани тўғрисида тезкор маълумотлар олинган», – дейилади ИИББ хабарида.

2011 йилда гуруҳ аъзоларининг кўпчилиги ҳибсга олиниб, қолган аъзолар қидирувга берилган. Бу пайтда Россияда бўлган «Термиз жамоати» аъзолари Туркияга қочиб ўтган.

2013 йил май ойида У. Б. Сурияда «Катибат ул имом ал-Бухорий» халқаро террорчилик ташкилотини тузган. Шу йили унга нисбатан Жиноят кодексининг 244−2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирувга берилган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 1110
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 909
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 561
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 476
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1189
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 968