15:11 | 01.07.24

                       

«Свет» учун тўлов қилганда техник носозликлар кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда «Свет» учун тўлов қилганда техник носозликлар кузатилиши мумкин.

Профилактика ишлари сабабли электр энергияси учун онлайн тўлов жараёнида техник узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилишича, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2024 йил 2 июль соат 00:00дан 3 июль соат 22:00гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: