19:19 | 06.11.24
Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларини боғловчи Тахтақорача довонида Cobalt машинасини улкан тош босди. Оқибатда автомобиль ичида бўлган 3 киши вафот этган.
Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи йўлда машинани тош босди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, воқеа 6 ноябрь куни соат 15:45 ларда Китоб туман Қайнар қишлоғининг М-39 Тошкент-Термиз автомобиль йўлида содир бўлган. Аниқланишича, Тахтақорача давонининг 1137 километрида 3 нафар йўловчи ичида бўлган Cobalt устига тепаликдан тош тушиб кетган.
Машина Китобдан Самарқанд шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Оқибатда машина ичидаги 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: